UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14"Ювентус" "Аталанта"ни мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди!  2 02:00АПЛ. МЮ "Ньюкасл"ни, "Челси" эса "Брайтон"ни мағлубиятга учратди (+турнир жадвали)  8 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  1 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  8 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  1 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  6 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  4 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  9 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади" Янгиликлар

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади"

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогининг нимчорак финалида Таиланд рақиблик қилади.

Ушбу мамлакат футболи, клублари, терма жамоаси бегона ҳисобланмайди. Бир неча йиллар аввал ОЧЛ учрашувларида клубларимиз Таиланд жамоалари билан тўқнаш келган. Ўзбекистонлик футболчилар Таиланд клубларида тўп тепган. Шундай ўйинчилардан бири Артём Филипосян. Тажрибали ҳимоячи "Прачуаб", "Муангкан Юнайтед" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Прачуаб" билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Бўлажак ўйин олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Таиланднинг гуруҳ босқичидаги ўйинларидан келиб чиқиб бу жамоа бошдан баланд сакрадими?

- Таиланд чемпионати йилдан-йилга ўсишга эришмоқда. Бу нарса ўз-ўзидан терма жамоада ҳам акс этмоқда. Қолаверса, япониялик мураббий Масатада Ишининг иши ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. 

- Таиланд қандай рақибга қарши майдонга чиқишини билади ва ҳимоядан ўйин ташкил қилади. Футболчилар орқада зич ҳаракат қилишади. Гуруҳда улар ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. Бу нарса олдинда вазиятлар яратишда тўсиқ бўлмайдими?

- Юқорида айтганимдек, Таиланд мураббийи ҳимояни анча яхши шакллантирибди. Уларнинг ўйинларини кўрдим. Ҳеч ким гол урмаган бўлса, Ўзбекистон буни ортиғи билан уддалашига ишонаман. Якунда биз ғалаба қозонамиз. Терма жамоамизга омад ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан. 

- Ўзбекистон билан ўйин олдидан Таиланд терма жамоаси футболчилари ниманинг эвазига ўсишга эришяпти?

- Маҳаллий футболчилар чемпионатга келаётган легионерлардан кўп нарса ўрганмоқда. Мисол учун, Таиланд футболчилари ва терма жамоаси олдин кучли бўлмаган. Ҳозирга келиб улар яхши даражага чиқишди. 

- Гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда рақиблар дарвозамиз томон 4тагина аниқ зарба йўллашди ва 1та гол (у ҳам пенальтидан) уришди. Ҳимоя чизиғимиз тартибга келиб қолдими? 

- Бунга сабаб футбол ўзгараётгани. Ўзбекистон терма жамоасининг айни вақтдаги ҳимоя чизиғи шахсан менда ижобий таассурот қолдиряпти. Яхши ҳимоячилар жамланган. Шу руҳда давом этишимиз керак. 

- Артём Филипосян фаолиятини қаерда давом эттиради?

- Янги мавсумни "Бухоро"да бошлайман. Клуб билан бир йиллик шартнома туздим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика