UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди  1 08:17Анчелотти Кроос ва Модричнинг келажаги ҳақида фикр билдирди  2 07:50ПСЖ Хави Симонснинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 07:30ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Алавес" 5:0   1 07:25Тимур Кападзе олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди  3 07:25АПЛ. "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" 0:2   0 03:24Евро-2024'да фақат жамоа сардори ҳакам билан баҳслаша олади  1 03:07Дембеле: "Мбаппе Саудия Арабистонига кетмоқчи"  1 02:50Хиросимадаги янги стадионда трибунадаги тўсинлардан бири қулаб тушди  1 02:33"Реал Мадрид" "Алавес"ни тор-мор этди, Гюлер яна гол урди  13 02:16Навбатдаги "Олтин тўп" Левандовскига берилиши мумкин  15 01:59АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди  29 01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  6 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  1

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман" Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" (7:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бу ҳафтада жуда ҳам фаол ишлашди, машғулотларда ўзларини кўрсатишди. Мураббийлар штабига ҳам раҳмат. Бизда аҳил штаб ва оила бор. Қолаверса, мухлисларга ҳам ташаккур. Учрашув якунида ғалабани биз билан бирга нишонлашди. Бу биз учун муҳим эди",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Бу ўйингача жамоада катта руҳий босим бор эди. Ҳали ғалаба қозонмаганди. Айнан мазкур учрашувга қадар бўлган вақтда нимани ўзгартиришга уриндингиз?

- Қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Жамоамизда иқтидорли ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Шунчаки оғир-босиқлик билан олдинга қараб интилиш керак, холос. 

- Ўзбекистонлик мухлислар сизни футболчи сифатида кўришган. Ўзбекистонда эса биринчи бор мураббий сифатида гавдаландингиз. Бу ўзингиз учун ҳам қизиқ бўлса керак?

- Мен учун Ўзбекистонга қайтиш катта бахт, чунки шу юртда туғилганман, улғайганман. Ота-онам Ўзбекистондан. Италияда 10 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётгандим. Энди у ерда ўрганганларимни "Бунёдкор"да қўллашга, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Кейинги учрашувгача кўп вақт қолгани йўқ. Яна қайси камчиликлар устида иш олиб бориш керак деб ҳисоблайсиз?

- Мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни тушунтирамиз ва машғулотда биргаликда ишлаймиз. Умуман олганда жамоа жуда зўр. Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мураббийлар борки, қўл остидаги бор таркиб билан натижа қилади. Яна айрим мураббийларга яхши селекция ва тажрибали футболчилар зарур. Сиз қайси тоифага кирасиз?

- "Бунёдкор"да яхши таркиб ва селекция қилинган. Айниқса ёшларда иштиёқ кучли. Бирга ишлаш қизиқарли. Лекин уларга тўғри йўналиш бера олишимиз муҳим. Менгача ким ишлаган бўлса ҳам яхши фаолият олиб борган. "Бунёдкор"да инфратузилма, тизм яратилган. Фақат ғалабалар орқали олдинга силжиб олишимиз керак. "Бунёдкор"нинг ажойиб тарихи бор. Бу ерда Жепаров, Кападзе, Ривалдо каби юлдузлар тўп тепган. Сколари, Қосимов каби мураббийлар ишлаган. Интенсив иш олиб боришимиз ва олдинга интилишимиз керак. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
29 апр 14:53:00
Davronbek Abduvaliev
Бу қандай мураббий бўлиб етишганини ўйинлар жараёнида билиб оламиз. Футболчилик даврида жудааа гуркирамаган. Италияда тўп сурган бўлсаям.
   
29 апр 11:56:12
Burhonbek Abdumo'minov
Qaytib ketdi degandilarinku
   
29 апр 10:58:04
Mashhurbek Toraboyev
Ляяя Кундуз и бу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика