UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Ўтган мавсум Бундеслигани «ёндирган» «Байер» ўйинчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин  1 09:33Бельгия терма жамоаси дарвозабони фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:05Гвардиола «Барселона»га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди  5 08:39«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди  0 08:11«Нефтчи» халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  0 07:45Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади  13 07:35Ўртоқлик ўйини. Польша - Туркия 2:1  0 07:30Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Исландия 4:0  0 06:083та гол, жанжал, қизил карточка. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 02:23Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди  0 02:13ЖЧ-2026 саралаши. Гана камбэк кўрсатди, Гвинея қўшилган дақиқаларда гол урди  0 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Нидерландияда йирик ғалаба, турклар сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлишди  0 01:10Польша терма жамоасининг икки ҳужумчиси ўйин вақтида жароҳат олди  0 00:21ЖЧ-2026 саралаши. Миср меҳмонда дуранг ўйнади, Нигерия мағлубиятга учради  0 23:47Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос"  22

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..." Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоанинг бугунги машғулотида Элдор Шомуродов иштирок этди.

Ўтган мавсумни "Рома" ва "Специя" сафида ўтказган ҳужумчи кейинги режалари ва олдиндаги баҳс ҳақида фикрларини билдирди. Маълумот учун, ҳужумчи "Специя" - "Верона" учрашуви сабаб Ўмонга қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. 

"Кайфиятлар яхши, ҳаммаси жойида. Терма жамоамиз мусобақани яхши бошлади. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни олиб бормоқдамиз",- дейди Элдор Шомуродов

- "Специя"дан кейинги режаларингиз қандай? Йўналишингизни ўзгартирасизми? Манзил қаер Осиё ёки Европа?

- Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин, барча таътилга чиққан. Таътилдан сўнг "Рома"га қайтаман. Клуб билан шартномам бор. 

- "Рома"га қачон қайтасиз?

- Ҳали аниқ эмас. Июль ойининг 10 саналарига бўлса керак. 

- "Рома"да ярим мавсум камроқ, "Специя"да эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Қайси бири фойдалироқ бўлди?

- Иккисининг ҳам ўз ўрни бор. "Рома"даги машғулотларда олиб қараганда, дунёдаги энг кучли футболчилар билан шуғулланиб тажриба оласиз. Лекин футболчига барибир ўйин амалиёти керак. "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, деб ўйлайман. 

- Ҳозирги кунда ўз устингизда қанчалик ишламоқдасиз ва яна нималарни ўзингизга қабул қилишингиз керак?

- Футболчи нимагадир эришдим ва мен футболни юз фоиз тушунаман, деб ўйласа футболни тугатса ҳам бўлаверади. Менда ундай фикр йўқ. Ҳозир вазифам фақат ўз ишимни қилиш, ўрганиш, ўсишдан иборат. Қолганини худо хоҳласа келажакда кўрамиз. 

- Ўмон билан ўйинда Ўзбекистон анча вақтдан сўнг Элдор Шомуродовсиз ўйнади. Ўйинни кўрган бўлсангиз бу жараёнга фикрингизни айта оласизми?

- Ўзбекистон ажойиб ўйин ўтказди, бу ҳисобда ҳам акс этди. Терма жамоада чиройли ўйин кўрсатиб ғалабага эришиш энг катта ниятимиз. Машғулотларда қатнашаётган ёшларга келсак, албатта уларга қўлдан келганча ўргатиб қўллаб-қувватлаймиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика