UZ

Сўнгги янгиликлар

11:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди  2 10:36«Арсенал» бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:10Дахшат! ЦСКА «Зенит» билан ўйинда оғир жароҳат олган Торопнинг шифохонада тушган суратини эълон қилди  6 10:10"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  5 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0 05:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 3:2   0

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин самарқандликлар устози Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилгандик, аммо ўхшамади. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик. "Навбаҳор"да вазиятлар деярли йўқ эди. Ютқазмасдан туриб ҳам турнирдан чиқиб кетиш – аламли. Биз устунликка эга бўлган ўйинларимизда ижобий натижага эришолмадик. 

- "Навбаҳор" мотивациясиз ва иккинчи таркиб билан ўйнади. Сизларда мотивация бор эди. "Динамо" йигитларининг иккинчи бўлимда кўзлари ёнмади. Нега бундай бўлди?

- Иккинчи таркибми ёки йўқ, билмайман. Бунгача кам ўйин амалиётига эга бўлганлар майдонга туширилганда, аксинча сизга қийин бўлади. Улар босимсиз, завқ билан футбол ўйнашди. Биз ўйин бошидаги вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди.

- "Динамо" Кубокда плей-оффга чиқмаганига қарамай, ёрқин ўйинлар кўрсатди. Жамоа қачон ўз майдонида ўйнайди?

- Бу савол менга тааллуқли эмас деб ўйлайман. Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ. Бунинг ортидан муаммолар келиб чиқмоқда. Бу саволингизга аниқ жавоб беролмайман. Ҳаммаси менга боғлиқ эмас.

- "Динамо" ўзбек футболи гигантига қарши муносиб ўйин намойиш қилди. Жамоа Кубок доирасидаги айнан қайси учрашувда ғалабага кўпроқ лойиқ эди?

- Барча учрашувларда ғалабага яқин эдик. Бу – аламли. Чемпионатдаги мағлубиятларда ҳам хатолар бизга қимматга тушди. Андижонда ва "Насаф" билан ўйинда ҳам устун кўрингандик. Бугун ҳам мана йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик.

- Ўзбек футболида бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган мутахассис сифатида Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг ҳозирги форматини қандай баҳолайсиз? Бунақаси бошқа жойда йўқ...

- Мен ҳам сиз каби бундан ҳайратдаман. Кубок мусобақасининг регламенти йўқ. Чемпионат регламенти бор. Мен ҳар доим қизиқадиганим – агар 3 та жамоа бир хил очко тўпласа, қандай йўл тутилиши ҳақида бўлади. Улар бу ҳолатда чемпионат регламентига мурожаат этилиши ҳақида айтишади. Кубок – умуман бошқа форматдаги мусобақа. Бу саволингиз ҳам менга тааллуқли эмас. Мен шунчаки борига баҳо беришим мумкин. Бизнинг вазифамиз – майдонга чиқиб ўйнаш. Эҳтимол, ўйинлар сони кўпроқ бўлиши учун шундай қилингандир. 

- "Динамо" иккинчи бўлимда фаол равишда тўпга эгалик қилиб, кўплаб ҳужумлар уюштирди. Жамоа бу ўйинни биринчи бўлимда намойиш этишига нима халақит қилди? 

- Рақиб бунга йўл қўймади. Улар иккинчи таймда чарчаб қолишгани сезилди. Бизникилар ҳам чарчаб қолишди. 

- Ҳамма сиз ва Самвел Бабаян ўртасидаги баҳсдан жиддий қарама-қаршилик кутади. Унинг жамоасига қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрасизми?

- Рақиб мураббийи ким бўлишининг фарқи йўқ. Биз режа бўйича тайёргарлик кўрамиз. Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик. Энди бор эътиборимиз чемпионатга қаратилади. Алоҳида ёндашув бўлмайди, майдонда мураббийлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади.

- Журани Франсиско Феррейранинг жароҳати жиддий эмасми? У бугун яхши ҳаракат қилди...

- Афсуски, у жароҳат олди. Ҳозир аниқ айтиш қийин. 2-3 кундан кейин жароҳат даражаси аниқ бўлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
28 апр 22:28:25
Рахматилло Исманов
Динамони омадсизлиги улим грухига чушуб колгани. Сал колса Андижон колиб кетарди. Навбахорга хам ташаккур, юткизиб беради деб уйлагандим. Адашибман! Андижонга омад!
   
29 апр 05:08:20
Bulungur1
Динамо раҳбарлари шу постни тагидаги комментларни ўқиётган бўлишса, айтмоқчи бўлган гапим тренерга ишонишда давом этиш керак, бу йил суперлигада сақлаб қолиб, 2-3 йилда Насафга ўхшаган тизимли жамоа яратиб олиш керак.
   
29 апр 02:01:47
Davronbek Abduvaliev
Динамо гурухдаги барча ўйинларда дуранг қайд этган бўлса хам, ўйин сифати яхши томонга ўзгарган.
   
29 апр 02:01:40
Davronbek Abduvaliev
Динамо гурухдаги барча ўйинларда дуранг қайд этган бўлса хам, ўйин сифати яхши томонга ўзгарган.
   
29 апр 02:01:24
Davronbek Abduvaliev
Динамо гурухдаги барча ўйинларда дуранг қайд этган бўлса хам, ўйин сифати яхши томонга ўзгарган.
   
28 апр 23:11:29
Rasul M
Xafa bulmanglaru Bularxa boxona xamisha tayyor mashgulot maydonchasi yoqmish Yoqligi togridir lekin bu boxona bololmaydi...Raxbariyat bilan jiddiy gaplashish kerak...Ligadan tushup ketsaxam shu boxonani qollashadi undan kura yechim topish kerak...Chunki proffisional murabbiy degan nom xammaga berilavermaydi...
   
28 апр 22:55:38
user
Кубок мусобақасининг регламенти йўқ. )))) hahahaha))
   
28 апр 22:46:45
Faxriddin Ras
Яхши муносиб уйнади Динамо афсус плей офга чикмади.Навбахор чемпион булади иншо олох
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика